15 Ноябр 2022 йил
850
Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан “Биз кибержиноятчиликка қаршимиз» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди
Фарғона вилоятидаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан “Биз кибержиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида бир неча тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Масалан, ИИВ Фарғона академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда бўлим ходимлари томонидан кибержиноятларнинг турлари ва уларни содир этилишига йўл қўйиб келаётган сабаб ва шарт-шароитлар ҳақида атрофлича тушунча берилди.
Фарғона Давлат университети ўқитувчи ва талабалари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида эса “Кибержиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш” мавзусида маъруза қилиниб, ёшлар огоҳликка чақирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.