20 Декабр 2022 йил 405

Фарғона вилояти ИИБ ЖЖХ ППХ ходимлари томонидан пиротехника воситалари савдосига чек қўйилмоқда

Шу кунларда Янги йил байрамини тинч ва осойшта ўтказиш, жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЖЖХ ППХ ходимлари томонидан пиротехника воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Биринчи минтақавий ҳудуд ППХ отряди 1-гуруҳ ходимлари томонидан Марғилон шаҳар марказида шубҳали кўринган Наманган вилояти Чуст тумани Резаксой МФЙда яшовчи 2004 йилда туғилган И.Ж тўхтатиб кўздан кечирилганда, 1650 дона “Британик” номли, тахминий нархи 150.000 сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётганлиги аниқланди.
Аслида Бағдод тумани Конизар МФЙда яшовчи 2004 йилда туғилган М. М. исмли ўспирин ҳам Марғилон шаҳрида 1650 дона “Британик” номли, тахминий нархи 150.000 сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган вақтда ушланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилди.

Данғара тумани Кичикбойвачча МФЙда яшовчи 2004 йилда туғилган Н. С. 550 дона, Ўзбекистон тумани Конизар МФЙ да 2004 йилда туғилган М.И эса 9350 дона “Британик”, 6 дона “Золотой песок” номли пиротехника воситаларини олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди.

Иккинчи минтақавий ҳудуд ППХ отряди 2-гуруҳ ходимлари эса Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида яшовчи 2010 йилда туғилган А.Б. ни тўхтатиб, кўздан кеширишганида жами 550 дона “Новый век” пиротехника воситасини олиб юрганлиги маълум бўлди.

Бу каби профилактик рейд тадбирлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech