14 Сентябр 2022 йил 539

Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Маълумки, яқинда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаментининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати масъул ходимлари вилоятимизда бўлиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борган эди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни муҳокама қилиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилган йиғилишни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фаррухбек Ўсаров олиб борди.

Видеоконференция тартибида ўтган йиғилишда барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиқлари, катта инспекторлар, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар, инспектор-психологлар иштирок этдилар.

Мажлисда вазирлик масъул ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар якуни ҳақида атрофлича сўз юритилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида аниқланган айрим камчиликлар чуқур таҳлил қилинди, уларни бартараф этиш бўйича эса зарур тавсиялар ўртага ташланди.

Йиғилиш давомида соҳа ходимлари томонидан келгусида амалга ошириладиган энг муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech