Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида вилоят суди судьялари, вилоят прокуратураси ходимлари ва адвокатлар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди
Видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган семинарда, судлар томонидан чиқарилган оқлов ҳукмлар ва ажримлар, дастлабки тергов вақтида мунозарага сабаб бўлган жиноят ишлари муҳокамаси, жиноят қонунчилигига киритилган айбига иқрорлик тўғрисида келишув ҳамда дастлабки эшитув институтларини амалиётда қўллаш каби мавзулар кун тартибида бўлди.
Семинар давомида Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьялари томонидан жиноят ишларини судда кўриш давомида дастлабки тергов органлари томонидан йўл қўйилаётган айрим процессуал камчиликлар, оқлов ҳукмлари ва ЖПКнинг 417-416-моддалари тартибида ажрим чиқарилишига сабаб бўлаётган ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Келгусида юқоридаги каби холатларга йўл қўймаслик юзасидан ўз тавсияларини беришди. Мунозарага сабаб бўлган жиноят ишлари бўйича ўзаро фикр алмашилди. Ўзаро савол-жавоблар эса, ўқув семинари иштирокчилари учун ҳар тамонлама фойдали бўлди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати