Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида тергов ходимлари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди
Видеоконференция орқали ташкил этилган семинарда вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси раҳбарияти, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьялари ҳамда ҳудудий ИИО тергов бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари иштирок этдилар.
Ўқув семинари давомида судьялар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ҳамда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига киритилган сўнги ўзгартиш ва қўшимчаларни мазмун-моҳияти, амалиётда қўлланилиши ҳамда қонунни қўллашда тергов органлари олдида турган муҳим вазифалар иштирокчиларга етказилди.
Семинар якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар таҳлил этилиб, устивор вазифалар берлгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати