28 Апрел 2022 йил
402
Фарғона вилояти ИИБ ҲПБ ва ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олишди
27 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган С.Б.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисмида (товламачилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати