Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник И.Тиллаев Қўштепа ҳамда атроф туманлардаги ёшлар билан учрашув ўтказди
Ҳар қандай давлатнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор билан чамбарчас боғлиқ.
Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда ёшлар учун имкониятлар эшиги шу қадар кенг очиб берилдики, бундай имтиёз ва имкониятлар ҳеч бир давлатда йўқлигини баралла таъкидлаш мумкин.
Эҳтиёжмад ва муаммоси бор ёшларнинг мутасадди раҳбарларга бириктирилиши эса уларнинг ҳаётда ўз йўлини осон топишларида ёрдам ва амалий кўмак бўлмоқда.
Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Илхом Тиллаев Қўштепа туманидаги Ёшлар марказида ўғил-қизлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида йигирма нафардан зиёд ўғил-қизларнинг мурожаатлари тингланди. Таълим кредити, ижтимоий ёрдам, ишга жойлашиш, тиббий ёрдам олиш каби йўналишлардаги мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Яна бир эътиборлиси жиҳати, тадбир давомида ёшларга бадиий китоблар ҳам совға қилинди.
Шу куни ижтимоий ахволи оғир бўлган ёшлар истиқомад қилаётган ҳонадонларга ҳам борилди.
Илхом Тиллаев Қува туманидаги ана шундай тадбирларда бевосита иштирок этиб, оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, яшаш шароитини яхшилаш, хонадонларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишларига ёрдамлашиш бўйича ўз кўрсатмаларини берди. Уй соҳибларининг мақсад муддаолари тингланиб, мавжуд муаммоли масалалар тез фурсатларда бартараф этиладиган бўлди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати