Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев Cўх туманида бўлиб, объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди
Сектор раҳбари ўрганишларни тумандаги умумтаълим мактабларидан бошлади. Мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёгарлик ҳолати, иситиш тизимларининг созлиги ҳамда ўқув жараёнига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди.
Халқ таълими бўлими мутасадди раҳбарлари ва мактаблар маъмуриятига куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, муассасадаги иссиқликни меъёрида сақлаш, ўқувчи-ёшлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур топшириқлар берди.
Шунингдек, сектор раҳбари туман тиббиёт бирлашмасида куз қиш мавсумига тайёрлик, ҳоналарнинг ҳарорати, беморлар учун яратилган шаройитларни ҳам ўрганди. Ёқилғи заҳираси ташкил этилганлагини кўздан кечирди. Бошқарма бошлиғи маст ҳолатдаги фуқароларни тиббий реабилитация қилиш пунктини ҳам бориб кўрди. Бу ерда яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида ўз таклифларини билдирди.
Шу куни яна бир қатор объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб, ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати