Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев Бувайда туманида ўрганишлар олиб борди
Дастлаб сектор раҳбари туман марказий деҳқон бозорида аҳолига яратилган шарт-шароитлар, нарх-наво ҳамда санитария ҳолати билан яқиндан танишди.
Туман марказий шифохонасининг қабулхона, туғруқ комплекси, болалар, хирургия, патология, терапия ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳам ўрганилди. Муассасадаги иситиш тизимининг соз ҳолатда, бир меъёрда ишлашини таъминлаш учун барча имкониятларда самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Муҳиддин Жўраев туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан Яшнаробод МФЙда ташкил этилган саҳоват тадбирида ҳам иштирок этди. Бу ерда ош дамланиб, аҳолига бепул тарқатилди.
Сектор раҳбари шу ерда фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ҳам тингланди. Хал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати