Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ отряд ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида туну кун хушёр хизмат олиб бормоқда
Отряд ходимлари хизмат жараёнида фуқаролар орасида тиғли жисмлар билан боғлиқ жиноятларнинг ортиб бораётганлигини инобатга олиб, бундай жисмларни олиб юрмаслик бўйича профилактик тушунтириш ишларини ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратмоқдалар.
Тунги вақтларда кўчаларда қаровсиз ва назоратсиз юрган вояга етмаганлар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, инспектор-психологларга топширилмоқда.
Бундан ташқари, тунги вақтларда велосипед ўғирликларининг олдини олишга ҳам жиддий эътибор қаратиляпти. Шу мақсадда кўп қаватли уйлар зиналари ва кўчаларда қаровсиз қолдирилган велосипед эгалари аниқланиб, велосипедларини қаровсиз ва очиқ ҳолда қолдирмас атрофлича тушунтирилмоқда.
Шунингдек, тунги вақтларда ўғрилик жиноятларининг олдини олиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда хизмат қилаётган қоровулларнинг ҳушёрлиги ҳам мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, отряд ходимлари ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этмоқдалар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.