2 Июл 2022 йил 553

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавият-маърифат дарси ўтказилди

Тадбир аввалида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “АХБОРОТ” информацион кўрсатуви намойиш этилди.

Шундан сўнг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали компьютер инжиниринги факультети ўқитувчиси Достонбек Тожиматов томонидан “Интернет муҳити ва ахборот ўзгаришлари” мавзусида маъруза қилинди.

“2 июль - Давлат герби қабул қилинган кун ва Ўзбекистон Республикаси конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси” мавзусида маъруза ҳам соҳа ходимларига манзур бўлди.

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши бош мутахассиси, Республика маърифат тарғиботчилари аъзоси Муқаддасхон Шокирова давлатимиз гербининг қабул қилиниши, унинг қадр-қимати ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир якунида Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан рағбатлантирилган ва навбатдаги махсус унвон олган ходимлар тантанали равишда тақдирланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech