Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида учрашув ташкил этилди
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага доир тегишли қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрамини кўтаринки руҳда қарши олиш, ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатининг устивор йўналишлари ҳақида сўз борди.
Шунингдек, ёшларнинг эришаётган ютуқларни мустаҳкамланиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамизга айланганлиги, ҳозирги вақтда юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар хусусида келишиб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати