22 Март 2020 йил 5206

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Хизматга танлов асосида ихтиёрий тартибда Фарғона вилоятида доимий рўйхатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан, ўттиз ёшдаги ҳам олий маълумотга эга, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Бунда бўйи 165 см.дан паст бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган эркаклар ҳамда бўйи 160 см.дан паст бўлмаган аёллар қатнашишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йилнинг 21 мартдан 03 апрелгача яшаш ҳудудларида жойлашган ички ишлар органларининг кадрлар бўлимларига мурожаат этишлари лозим.

Номзодлар ўзлари билан фуқаролик паспорти (нусхаси билан), ҳарбий гувоҳномаси ҳамда дипломини олиб келишлари талаб этилади.

Мурожаат учун телефон: 73-244-15-56.

 

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ КАДРЛАР БОШҚАРМАСИ

 

 

 

Text to speech