26 Октябр 2022 йил 4397

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оиласи ва фарзандлари холидан хабар олди

Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, унинг осойишталигини сақлаш қанчалик шарафли вазифа бўлса, эл-юрт тинчлигини асраш йўлида ўз ширин жонини фидойи қилган ўғлонларнинг жасорати чинакам қаҳрамонликдир.

Фарғона вилояти ички ишлар органлари сафида ҳам ватан хизматига ўз жонини қурбон қилиб, хизмат вазифасини бажариш чоғида халок бўлган бир қатор ходимлар борки, уларнинг порлоқ хотираси сафдошлар ёдидан асло кўтарилмайди.

Ички ишлар органлари ходимлари куни касб байрами арафасида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраев хизмат вақтида ҳалок бўлган, шунингдек, ногирон бўлиб қолган ходимлар ва уларнинг фарзандлари холидан хабар олиб, уларга эҳтиром кўрсатди.

Масалан, бошқарма бошлиғи Фарғона тумани пробация гуруҳи инспектори вазифасида ишлаган, катта лейтенант Хайрулло Нишонов, Марғилон шаҳар ИИБ профилактика инспектори вазифасида фаолият кўрсатган, лейтенант Баходиржон Каримовнинг хонадонига ташриф буюриб, мард ўғлонларнинг яхши фазилатларини чуқур ҳурмат билан ёдга олди. Оила аъзолари ва фарзандларига эса байрам совғаларини тақдим қилди.

Фарғона шаҳар ИИБ тергов бўлимида терговчиси бўлиб хизмат қилган катта лейтенант Баходир Насрединов ҳам фидойи ходимлардан бири эди.

Бошқарма бошлиғи унинг хонадонига ҳам бориб, байрам билан самимий табриклади, ўз совғаларини топширди.

Бу йўқлов ва кўрсатилган эътибордан эса хонадон эгаларининг боши осмонга етгани рост.

Бир сўз билан айтганда, мазкур эҳтиром тадбирлари ватан хизмат йўлида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонлар ҳеч қачон унутмаслигини яна бир бор амалда исбот этди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech