20 Январ 2022 йил
399
Фарғона вилояти фирибгарлик жиноятини содир этиб қидирувда юрган шахслар қўлга олинди
2022 йил куни 19 январь куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-батальон 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ю.Н.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Р.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати