Фарғона вилоят ИИБда навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди
Вилоят ИИБда ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси ходимларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳамда касбий билимларини бойитишда, уларнинг қалбидаги ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Фарғона Академик лицейи ўқитувчиси Дилдора Хакимова “Давлат тили - бирлигимиз, борлигимиз рамзи” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Маърузада она тилимизни қадрлаш, уни ҳурмат қилиш ва асраб-авайлаш борасидаги қимматли фикрлар ўртага ташланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳияти барча ички ишлар органларига етказилди. Жаҳон, Республика ва вилоятимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият бўйича ахборот, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқлари ходимларга тушунтирилди.
"Бир чимдим" маънавият видеороликлари эса соҳа ходимларининг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий билимларини мустаҳкамлади.
Тадбир кўплаб ходимлар учун эсда қоларли воқеаларга ҳам бой бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Чегара Қўшинлари қўмондони томонидан тақдирланган ходимларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб бўйича тегишли буйруғи билан нафақага чиққан ходимга эсдалик совғалари тақдим этилиб, эҳтиром билан нафақага кузатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати