Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ва муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Карантин талаблари асосида, видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган тадбирда Тергов бошқармаси бошлиғи, ўринбосари, шаҳар-туман тергов бўлинмалари раҳбарлари, суриштирувчи ва терговчилар иштирок этди.
Унда соҳа ходимларининг тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ўтказиш вақтида эришган ютуқлари, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлари ҳақида сўз юритилди. Келгусида бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда давомида тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жиноят ишларини тергов қилишда бир қатор ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Бунда тизимда хизмат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимнинг ҳиссаси борлиги таъкидланди.
Бироқ, ижобий кўрсаткичлар билан бирга, хато ва камчиликлар ҳам борлиги айтиб ўтилди. Иш сифати ижобий томонга ўзгармаётган айрим тергов бўлинмалар ва ходимлар танқид қилинди, уларга зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.
Шунингдек, намунали фаолият олиб бораётган тергов бўлинмалари, суриштирувчи
ва терговчилар эътироф этилиб, улар ташаккурнома, фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари, компьютер жамланмаси, кондиционер ҳамда бошқа совғалар билан ҳам тақдирланди.
Тадбирда, Тергов бошқармаси бошлиғи А.К.Козимов жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва халқимиз ишончини қозониш учун мутлақо янгича кайфият ва ғайрат-шижоат билан ишлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Якунда, Ишни сифат жиҳатидан яхшилаш, хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича, келгусида қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати