17 Май 2023 йил 330

Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Акбар Юсупов ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг мурожаатларини ижобий хал этмоқда

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбари, подполковник Акбар Юсуповнинг жойларда ёшлар билан ўтказаётган учрашув ва мулоқотлари эртамиз эгаларининг орзу ва истакларига қанот бермоқда.

Қўқон шаҳрида ўтказилган учрашувда Қўқон шаҳри ва Ўзбекистон тумани ёшлари билан мулоқот ўтказилиб, улар томонидан билдирилган мурожаатлар ижобий хал этилди.

Масалан, шаҳарнинг “Қаймоқлигузар” МФЙда яшовчи Муазамхон Аҳмедова пишириқ пишириш учун электр печ сўраган. 10 май куни подполковник Акбар Юсупов унинг хонадонига борилиб, печ совға қилди.

Ўзбекистон тумани ёшлари билан ўтказилган учрашувда Зинаша МФЙда яшовчи Лазизбек Мадаминов учун онасининг электр аравача сўраб қилган мурожаати ҳам эътиборсиз қолмади. Мутасадди унинг ҳам уйига бориб, электрон аравачани тақдим этди.

Риштон туманида ўтказилган ёшлар билан учрашувда Оқтомир МФЙда яшовчи Самандар Зокиров мурожаат қилиб, компьютерга эҳтиёжи борлигини билдирган ва амалий ёрдам сўраган. Самандарнинг орзуси ҳам кўп ўтмай амалга ошди. Вилоят ИИБ раҳбарлари унинг хонадонига бориб, ноутбук совға қилишди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech