Фарғона вилояти ички ишлар органларининг мустақил бошқармалари, бўлим ва бўлинмалари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни вилоят ички ишлар органларининг мустақил бошқармалари, бўлим ва бўлинмалари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарларииштирокида ўқувсеминари ўтказилиб, семинарда 2019 йил давомида Вилоят ички ишлар органлари ходимларитомонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, хизмат ва ижро интизоми бузилиши ҳолатлари,шунингдек, содир этилган йўл-транспорт ходисалари, шаҳар ва туман кесимида таҳлил қилинган кўргазмали стендлар, ходимлар учун тайёрланган услубий қўлланмалар, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, таъмагирлик, порахўрликни олдини олишга қаратилган“Виждонингни неча пулга сотасан”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Коррупциянинг охири вой”, “Берма!, Олма!”номли тарғибот ва ташвиқот баннерлари, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликмустаҳкамлашга қаратилган “Садоқатли хизмат, қатъий тартиб-интизом муваффаққият омили”, “Унутма! Сени ҳар куни қадрловчи инсонларинг ота-онанг, оиланг ва азиз фарзандларинг кутмоқда”, “Замонавий ички ишлар органи ходими билимли, кучли ва халқ билан мулоқот қилишни билиши шарт!” номли буклетлари ҳамда “Билиб босилган тикан”, “Қасамидан қайтганлар”, “Йўл қоидаси умр фойдаси”, “Видео услубий қўлланма” номли видеороликлар намойиш этилиб, ушбу тарғибот ва ташвиқот материалларини барча шахсий таркибга кўпайтириб тарқатилишива намойиш этилишига келишилди. Бундан ташқари,вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан чоп этилган “Бурчга садоқат” номли газетанинг дастлабки сони барча семинар қатнашчиларига тарқатилди.
Шунингдек, семинар давомида ходимларни бугунги давр талабларидан келиб чиқиб, малакали кадр сифатида тарбиялаш, ўқитиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўтказилган ўқув семинари давомида, чорак мобайнида хизмат интизоми ва қонунийликни бузилишига йўл қўймаган шаҳар ва туман ички ишлар органларининг моддий техник базасини янада яхшилаш ва ходимлар хизмат олиб боришлари учун зарур бўлган анжомлар билан биринчи навбатда таъминлаш орқали ходимлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириб бориш тўғрисида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, ўқув семинари якунида доимий равишда ўзаро ҳамкорликда хизматни ташкил этиш, келгусида ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилишига келишиб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати