Фарғона вилоят ички ишлар органларида уч авлод учрашуви тадбирлари ўтказилди
Ҳаётда кўпни кўрган, йиллар синовида тобланиб, бой амалий тажриба тўплаган фахрийларнинг ўгит ва масҳалатлари ёшлар учун чинакам ибрат мактаби ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда ички ишлар органларида ҳам “устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйиш, фахрийлар ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашувларини ташкил этишга алоҳида эътибор қартилмоқда.
Шу кунларда Ички ишлар вазирининг 2022 йил 28 сенятбрдаги “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги” ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам ушбу эзгу мақсад мужассамдир.
“Касбий тайёргарлик ойлиги” ҳамда “Кексалар ҳафталиги” доирасида Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ҳамда Олтиариқ ва Фурқат туманларида ташкил қилинган уч авлод учрашувларида мазкур ҳудудларга ёндош туманлар шахсий таркиби ҳам иштирок этди.
Ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари ва аъзолари, вилоят ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши аъзолари, ички ишлар органларида кўп йилдан буён фаолият кўрсатаётган тажрибали ходимлар ёшларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб, ватанга муҳаббат, касбга садоқат, хизмат интизомига риоя қилиш, ҳалоллик, фуқаролар билан муомала маданияти каби тушунчаларда ўз маслаҳатларини бердилар.
Бу каби хайрли тадбирлар “устоз-шогирд” анъанасининг амалдаги ифодаси сифатида кексалар тажрибасини ёшлар шижоати билан уйғунлаштиришга, шу асосда соҳа ходимларининг қалбидаги Ватанга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати