16 Июн 2022 йил 1938

ФАРҒОНА – ВАЗИР КУБОГИНИНГ МИНТАҚАВИЙ БОСҚИЧИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛДИ

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида спортнинг волейбол тури бўйича учинчи сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилаётган Ички ишлар вазири кубогининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Унда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида ўтказилган ҳудудий босқичларда ғолиб бўлиб, минтақавий босқичга йўлланма олган учта жамоа иштирок этиб, ўзаро куч синашди.
Қизғин ва дўстона мусобақаларда спортсевар ёшлар ўз маҳоратларини ишга солиб, ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Мусобақа кунига кўра, Фарғона вилоятининг “Марғилон” жамоаси фахрли 1-ўринни, Андижон вилоятининг “Избоскан” жамоаси 2-ўринни, Наманган вилоятининг “Янги Наманган” жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар ва мусобақада фаол иштирок этган ёш спортчиларга Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ҳамда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарлари томонидан кубок, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Эндиликда минтақавий босқичда 1-ўринни эгаллаган Фарғона вилоятининг “Марғилон” жамоаси Вазир кубогининг Республика босқичида иштирок этиб, асосий соврин учун курашни давом эттиради.

Text to speech