6 Май 2022 йил
494
Фарғона ва Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
5 май куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.С.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.И.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати