16 Март 2020 йил 905

Фарғона ва Қўқон шаҳарларида “Кузатув марказлари” ташкил этилди

  Замонавий ички ишлар тизими ҳар қандай вазият ва шароитда энг сўнгги русумдаги техникалар кўмагига эҳтиёж сезади. Бу борада Фарғона вилояти ИИБ томонидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

   Тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида, Фарғона ва Қўқон шаҳарларининг савдо марказлари, чорраҳалар, мактаблар, маданият, истироҳат боғлари ва бошқа кўнгил очар масканлар ҳудудлари видеокузатувга олиниб, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар куч ва воситалари орқали тезкор ҳаракатларни олиб бориш учун Фарғона вилояти ИИБ Ахборот техналогиялари алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими “Компьютер маркази” ДУК навбатчилик қисмларига хизмат кўрсатиш гуруҳининг техник лавозимлари ташкил этилди.

Бугунги кунда мазкур лавозимларга 12 нафар номзодлар меҳнат шартномалари асосида хизматга қабул қилиниб, Фарғона ва Қўқон шаҳар ҳудудлари доимий равишда кузатув остига олиниши, аниқланган ҳар қандай вазият ва ҳолатларга тезкорлик билан куч ва воситаларни жалб этиш вазифалари белгиланиб, куну-тун хизмат олиб борувчи сменали тартиб жорий этилди.

    Албатта, замонавий техника, куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш, мазкур ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга, фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришларига хизмат қилади.

      Мазкур хизматларнинг йўлга қўйилиши билан боғлиқ янгиликлар ҳақида яна хабар берамиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech