16 Декабр 2021 йил
436
Фарғона ва Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
15 июль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Э.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 171-моддаси 2-қисмида (жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Н.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати