24 Август 2021 йил
437
Фарғона ва Марғилон шаҳрида қидирувда юрган шахслар қўлга олинди
24 август куни Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Х.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.Э.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати