23 Март 2022 йил 399

Фарғона вилоятида терговдан яширинган икки нафар шахс қўлга олинди

22 март куни Фарғона вилояти ИИБ ТҚХБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.У.ни Марғилон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.Ў.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech