14 Июл 2022 йил
515
Фарғона туманида ер олиб беришни ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди
Фарғона тумани.2020 йилнинг апрель ойида Б.Б фуқаро Ж.Г.нинг ишончига кириб, унга Шифокор маҳалла ҳудудида жойланган 4 сотих ерни олиб беришини вада қилиб, ундан 4.000.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати