6 Июл 2023 йил 357

Фарғона туманида хонадонида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 2023 йилнинг 03 июнь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи М.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech