Фарғона туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс қўлга тушди
Фарғона тумани. Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Н.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 11 июнь кунидан 12 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб кийим илгичдаги шими чўнтагидан паспорти, 300.000 сўм пулларини ва уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.М содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати