Фарғона туманида хонадондан уй рўзғор буюмларини ўғирлаган шахс фош бўлди
Фарғона тумани. Наврўз маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Х.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг февраль ойидан 25 март кунигача номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан жами нархи 2.600.000 сўмлик 4 дона паркўрпа, 1 дона тиббиёт аппарати, музлатгич матори ва бошқа уй-рўзғор буюмларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати