Фарғона туманида хонадондан теливизор, қозонхона иситиш мосламаси ва қозон ўғирлаган шахс фош бўлди
Фарғона тумани. 25 декабрь куни фуқаро А.О исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 декабрь кунидан 25 декабрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Маъшал МФЙ ҳудудидаги ҳовлисига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик теливизори, нархи 3.500.000 сўмлик қозонхона иситиш мосламаси ва нархи 100.000 сўмлик қозонини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати