17 Март 2023 йил 348

Фарғона туманида хонадондан телефон аппарати ва бошқа буюмларни ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани. Марғилон маҳалла ҳудудида яшовчи М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг февраль ойи бошларида номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган умумий нархи 4.000.000 сўмлик “Redmi 7” ва “Vivo” русумли телефон аппаратлари, нархи 300.000 сўмлик “Hot-U” русумли қўл соати, нархи 400.0000 сўм пуллари ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech