31 Май 2023 йил 382

Фарғона туманида хонадондан пул ва ва телефон аппаратини ўғирлаган аёл фош бўлди

Фарғона тумани. Дўстлик маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Н.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони ётоқхонасида бўлган 2.800 АҚШ доллари ва 1 дона нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung Galaxy S-7” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ш.О исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech