11 Март 2023 йил 352

Фарғона туманида хонадондан “оғу” топилди

Фарғона тумани.2023 йилнинг 03 март куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Юқори водил маҳалла ҳудудида яшовчи А.З.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасида “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech