Фарғона туманида уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 02 декабрь куни фуқаро Ў.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 декабрь куни номаълум шахс «Tiko» русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, автомашина салонида қаровсиз қолдирилган нархи 3.500.000 сўмлик “Red Mi9” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати