2 Феврал 2023 йил 390

Фарғона туманида тақиқланган гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. 2023 йил 28 январь куни Фарғона тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида, Х.С Қорасув маҳалла ҳудудида 300.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида, далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech