9 Феврал 2023 йил 550

Фарғона туманида талончилик содир қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 2023 йил 06 февраль куни соат 13:00 ларда А.А ва Л.Л.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда таниши К.С.ни Ямбароқ МФЙ ҳудудига олиб келишиб, танасининг турли жойларига қўллари билан уришиб, очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб жами 3.400.000 сўм пулларини талончилик йўли билан қўлга киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а.б” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech