5 Ноябр 2022 йил 381

Фарғона туманида талончи қўлга олинди

Фарғона тумани.2022 йилнинг 30 октябрь куни Т.Ш Мозортаги маҳалла ҳудудида АН. “Nokia-1201” русумли телефон аппарати ҳамда ёнида бўлган 15.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech