15 Апрел 2023 йил 364

Фарғона туманида шубҳа уйғотган автомашина ҳайдовчисининг ёнидан “оғу” топилди

Фарғона тумани. 2023 йилнинг 05 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ёшлик кўчасида тўхтаб турган “Neхia” русумли автомашина шубҳа уйғотганлиги сабабли уни текшириб кўрилганида, автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш.нинг қўлида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech