Фарғона туманида “Red МI-7” русумли нархи 2.000.000 сўмлик телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона тумани. Фуқаро С.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 10 май куни номаълум шахс Мозортаги маҳалла ҳудудида жойлашган поликлиникага даволаниш учун келган вақтида унга тегишли “Red МI-7” русумли нархи 2.000.000 сўмлик телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати