23 Июн 2022 йил 639

Фарғона туманида қимор ўйини ташкил қилган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. 2022 йил 17 июнь куни туман Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ, ТВБСО, Миллий Гвардия ҳамда Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қурилиш МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.А.яшаш уйи ховлисида хўроз ўйини учун махсус жой ташкил этиб фуқаролар Ф.С ва Р.Ш.ларни 1 000 000 сўмдан пул тикиб хўрозларини уриштиришларига шароит яратиб берганлиги аниқланиб, хўроз ўйини учун тикилган жами 5 205 000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech