2 Март 2023 йил 379

Фарғона туманида пластик картанинг махфий кодларини қўлга киритиб пул ўғирлаган аёл аниқланди

Фарғона тумани. И.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йил 28 январь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 800.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганглиги, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.З исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари оилиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech