Фарғона туманида пластик картадан пул ечган шахс аниқланди
Фарғона тумани. Ш.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 09 декабрь куни номаълум шахс банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, пластик картаси ҳисобида бўлган 2.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни И.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати