13 Апрел 2022 йил
471
Фарғона туманида пластик картадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона тумани.2022 йилнинг 07 март куни К.Т ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан 2.010.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати