24 Январ 2023 йил 381

Фарғона туманида “Paynet” шахобчасидан 300 АҚШ доллар пулларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғона тумани. Қ.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 13 январь кунидан 14 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Водил маҳалла марказида жойлашган “Paynet” шахобчасига ғайриқонуний равишда кириб, 300 АҚШ доллар пулларини яширин равишда ўғирилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ю.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech