25 Январ 2023 йил
385
Фарғона туманида марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Фарғона тумани. 2023 йил 15 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўртақишлоқ маҳалла ҳудудида яшовчи М.Т.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон айвонидан марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати