22 Октябр 2022 йил 416

Фарғона туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани.2022 йил 27 сентябрь куни Фарғона тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан Лоғон маҳалла ҳудудидаги тўйхонани олдида М.Ф.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда чўнтагидан “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech