6 Апрел 2023 йил
394
Фарғона туманида контейнерни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона тумани. Фуқаро А.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 14 ноябрь куни номаълум шахс Миндонобод маҳалла ҳудудида қаровсиз ҳолда турган 1-дона 6-метрлик темир контенери ҳамда контенер ичида бўлган қурилиш материалларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ҳ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати