5 Май 2023 йил 378

Фарғона туманида “кўкнори” парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 2023 йил 25 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қурилиш маҳалла ҳудудида яшовчи Ё.Х.ни яшаш хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 10 туп кўкнор ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech