27 Январ 2023 йил 404

Фарғона туманида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Фарғона тумани. 2023 йил 20 январь куни Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пастки арча маҳалла ҳудудида яшовчи С.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech